Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
1090
Юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга йўл олган фуқаро М.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Шахсий кўрик натижасида, ушбу фуқаронинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 2,8 млн. Россия рубли мавжуд эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг