Анжуманда давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига амалга оширилган ташрифи давомида вилоятни “Коррупциядан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича қатор кўрсатмалар берилганлиги, коррупция биринчи навбатда иқтисодни ривожлантириш, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратишда катта тўсиқ эканлиги йиғилганларга тушунтирилди.
Тадбирда иқтисодий соҳаларда рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда инсон омилисиз хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги вилоятда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш тадбирларидан бири бўлаётганлиги қайд этилди.
Жумладан, божхона тизимида ҳам сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида барча жараёнларнинг тўлиқ рақамлаштирилиши, инсон омили иштирокидан босқичма-босқич воз кечилаётгани, божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнларига хавфни бошқариш тизими жорий этилиши натижасида товарлар ва транспорт воситаларига тегишли ҳужжатлар автоматик равишда расмийлаштирилишига эришилмоқда. Бу орқали тизимда шаффофликни ҳамда Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга эришилади.
Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли равишда чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Коррупцияга қарши кураш энг аввало оиладан бошланиши керак. Коррупция ва унинг аянчли оқибатлари бўйича муросасиз муносабат оилада ҳамда ходимнинг хизмат жараёнида тарғиб қилиниши келгусида ходимни бундай салбий ҳолатларни содир этмасликларига хизмат қилади.
Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни беқиёс бўлиб, кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу иллатга қарши самарали кураш олиб борилишига имкон яратади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароларда божхона соҳасидаги коррупцион ҳолатларга доир маълумотлари бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-08 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
10.02.2022