Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилоятида 28,5 тонна минерал ўғитларни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
1290
Минерал ўғитлар кўмагида ҳосилдорликни ошириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аҳоли учун арзонлашувига эришиши мумкин. Шу боисдан ҳам бу турдаги товар муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, минерал ўғитларни ноқонуний йўллар билан четга олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳам содир этилмоқда.
Тошкент вилоятида 28,5 тонна минерал ўғитларни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрaбандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари билан ушбу пост орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган “Mersedes Benz” ва “DAF” русумли юк автотранспорт воситаларини инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечиришди.

Текширув давомида, иккала юк автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган жами 28 тонна 500 кг. оғирликдаги аммиакли селитра ортилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг