Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ташриф буюришди
8609
Ўзбекистон – улуғ алломалар, олим-у мутафаккирларга бешик бўлган макон. Кейинги йилларда бу замин фарзандларининг ота-боболарга муносиб авлод бўлиши, илмли ва зукко этиб тарбияланиши йўлида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Божхона институти курсантлари  “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик  лицейига ташриф буюришди

Халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида, Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода бугун юксак билим ва тафаккурга эга ёшларни тарбияловчи иқтидорли болалар мактаблари, Президент мактаблари, «Темурбеклар мактаби», ижод мактаблари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши учун янги имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасаларига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан  жорий йилнинг 9 февраль  куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейида маънавий-маърифий, тарбиявий ишларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Офицерлик мардлар касби!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Ташриф давомида мактаб фаолиятига оид маълумотлар билан таништирилиб, мактаб ўқувчиларига Божхона институти ва унда яратилган шароитлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, институтда таҳсил олаётган бўлғуси божхоначилар мамлакат иқтисодий хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатиши тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида Божхона институти ва Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейи билан ўқув-тарбиявий ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди.

Ташриф давомида Институт курсантларига Темурбеклар мактаби бўйлаб таништирув экскурсияси ташкил этилди.

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг