Қўшни давлат фуқароси Ш.М. божхона пости орқали ўтаётган вақтда, унинг ўзини тутиши ва безовталаниши божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Қарангки, Ш.М. кийимига хуфия тарзда тикиб қўйилган 100 гр. оғирликдаги кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширгани фош бўлди.
Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра мазкур кумуш заргарлик буюмларининг қиймати 1 млн. сўмдан ошади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
16.11.2018