Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначилар навбатдаги қинғирликка чек қўйишди
1185
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Андижонда божхоначилар навбатдаги қинғирликка чек қўйишди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган “Renault Magnum” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада ҳужжатларда қайд этилган “Қоғоз” товарлари аслида қиймати 125 миллион сўмлик 1850 кг ламинация учун сумкалар эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг