Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пухта ўйланган режа божхоначилар томонидан фош этилди
1020
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Пухта ўйланган режа божхоначилар томонидан фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товарларни божхона кўригидан ўтказишди.

Божхона кўриги натижасида, хужжатларда кўрсатиб ўтилган матоларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари алмаштирилиб кўрсатилганлиги аниқланиб, қиймати 3 млрд. 870 млн. сўмлик 322 500 м² матолар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг