Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёллар саломатлиги доимо эътиборда!
1828
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиш билан бир қаторда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир. Аёлнинг саломатлиги жамиятда соғлом муҳитнинг яратилишида асосий омил ҳисобланади. Шу боисдан ҳам оила ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда.
Аёллар саломатлиги доимо эътиборда!

Давлат божхона қўмитасида ДБҚ раҳбарияти, Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши ва қўмитанинг тиббиёт бўлими ходимлари ташаббуси билан Марказий аппарати шаҳодатланган лавозимларда хизмат олиб бораётган хотин – қизларнинг ва эркин ёлланган аёл ходималарнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида малакали тиббиёт мутахассислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад оила ва жамиятда аёлнинг ўрнини мустаҳкамлаш баробарида саломатлигига ҳам эътибор қаратиш ҳамда самарали тиббий кўрикларни ташкил этишдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси врачи, гинеколог Шаазимова Манзура Мирсагатовна ўз маърузасида аёлларнинг фертил ёши даврида кўп учрайдиган касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабалари ва касаклликларнинг оқибатлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, аёл ўз соғлигига бефарқ бўлмаслиги, мунтазам равишда организмидаги ўзаришларни кузатиб бориши ва касалликларнинг илк белгилари намоён бўлиши биланоқ зудлик билан мутахассисларга мурожаат қилиши шартлиги, бефарқлик салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тўхталиб, касалликнинг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган чораларни тушунтириб берди. 

Сўнгра сўз Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси врачи, онколог Мавлонова Дилафруз Исмаиловнага берилди. Д.Мавлонова ҳозирги кунда аёллар орасида кўп кузатилаётган онкологик касалликлар, қўлланиладиган замонавий амалиётлар, кимётерапия ва нур терапияси ҳақида умумий тушунчалар берди. Ушбу касалликларга чалинган беморларда бажарилган даводан кейинги реабилитация жараёнлари, касалликнинг ўтказиб юборилган босқичларида беморларга кўрсатиладиган паллиатив ва симптоматик даво ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди. Онкологик касалликлар бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, хасталикнинг аёл саломатлигига ва руҳиятига қанчалик оғир таъсир қилишини, энг ачинарлиси касаллик бевақт ўлим билан якун топишини таъкидлаб, фақатгина эрта ташхис қўйиб ушбу касалликнинг авж олишини олдини олиш мумкинлигини таъкидлаб, ўз маслаҳатларини берди.

Тадбирда таъкидланганидек, онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб муаммо бўлиб келмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Суҳбат давомида бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланиши, саратон касаллигидан олдин саратон олди ҳолатлар кузатилиши, касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлиши таъкидланди. Шу сабабли аёлларга ўз саломатликларига эътиборлироқ бўлишлари, доимий равишда профилактик тиббий кўрикдан ўтиш лозимлиги тушунтирилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу учрашув фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар, шунингдек таклиф ва тавсияларга бой бўлди.

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг