Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўйинчоқ коптокчаларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
913
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ўйинчоқ коптокчаларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАN” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 237 миллион сўмлик 118 500 дона ўйинчоқ коптоклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

10.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг