Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Т.Д. яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув давомида унинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида умумий қиймати 237 миллион сўмлик 594 грамм тилладан ясалган тақинчоқлар ва қўл соатлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.02.2022