Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Крем ўрнида тилла! Косметика воситалари идишчаларида 155 грамм тилла яширилган экан
898
Заргарлик буюмларини турли қинғир режалар орқали юртимиздан яширинча олиб чиқиб кетишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Крем ўрнида тилла! Косметика воситалари идишчаларида 155 грамм тилла яширилган экан

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан заргарлик буюмларини пухта ўйланган режа асосида олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Гап шундаки, хорижий мамлакатга йўл олган йўловчилар юклари ўрнатилган тартибда назорат-рентген қурилмаси орқали кўздан кечирилар экан, уларнинг орасида фуқаро Т.Ш.га тегишли юклар божхоначилар эътиборини тортди. Мазкур юклар холислар иштирокида очиб кўрилганида, жомадонларга жойланган кийимлар орасидаги косметика воситалари ичига уддабуронлик билан жойланган, умумий қиймати 62 миллион сўмлик 155 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг