Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди
858
Мустақиллик йилларида юртимизда тарихни ёзма манбаалар асосида тадқиқ этишга эътибор кучайди, аждодларимиз томонидан узоқ ўтмишда яратилган маданий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш долзарб масалалар қаторига қўйилди.
Миллий кинология марказида “Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўша даврнинг атоқли ва дунё тамаддунига катта ҳисса қўшган буюк мутафаккир – Алишер Навоий ҳисобланади.

Шу муносабат билан Миллий кинология марказида “Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат тарғиботчи гуруҳи аъзоси ҳамда шоир ва таржимон Зикрилла Неъматов, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари ўринбосари Шерали Пирматов, Янгиҳаёт туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Умид Турсунов ҳамда Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Янгиҳаёт тумани маҳаллий кенгаши раиси Зулфизар Худойқуловалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида марказда хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ҳамда тигловчилар фаол иштирок этдилар.

9.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг