Жумладан, божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни доимий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан давра суҳбатлари ва сайёр учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги учрашув Жарқўрғон туманида жойлашган “Nortex Style” хорижий корхонаси ва “Surxon Teks” МЧЖ биносида бўлиб ўтди. Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нурабылла Бердиев корхона раҳбарияти билан учрашиб, ишлаб чиқариш объекти фаолияти ва уларнинг экспорт ҳамда импорт жараёнларини ўрганди.
Мулоқотлар чоғида, Н.Бердиев томонидан корхона истиқболи, унда мавжуд муаммолар ва божхона соҳасига оид янгиликлар борасида сўз юритилиб, божхона органлари тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида доим амалий кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтди.
Маълумот учун, “Nortex Style” масъулияти чекланган жамияти паррандачилик ва қорамоллар озуқаларини экспорт қилувчи вилоятдаги йирик корхона ҳисобланади. Ҳозирда мазкур корхонада 500 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, 2021 йилда ташкилот томонидан хорижий давлатларга 11 миллион АҚШ доллардан ортиқ ип-калава маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Шунингдек, “Surxon Teks” МЧЖ ҳам ип калавалар ва матоларни экспорт қилувчи вилоятдаги йирик корхона ҳисобланади. Мазкур корхонада 400 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, 2021 йилда жами 10,3 миллион АҚШ долларлик ип-калава маҳсулотлари ва 7,2 миллион АҚШ долларлик матоларни хорижий давлатларга экспорт қилган.
Умуман олганда, тадбиркорлар билан жойларда ўтказилаётган сайёр учрашувларнинг мақсади иқтисодиёт тармоқлари ҳамда тадбиркорлар фаолияти ривожланишига шу билан бирга мавжуд муаммоларга амалий ечим топишга қаратилгандир.
Учрашув якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225 24-51 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
9.02.2022