Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Буюк мутафаккир таваллудининг 581 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
1288
1441 йил 9 февралда буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер таваллуд топди.
Буюк мутафаккир таваллудининг 581 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Бу йил мамлакатимизда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.

Сана муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Ҳаким Сатторий ва божхона пости шахсий таркиби иштирок этди.

Ёзувчи ўз маърузасида Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, бой илмий мероси ҳақида сўзлаб, улуғ мутафаккирнинг асарларида инсон қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келганлиги таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашувда божхоначилар томонидан тайёрланган шеърий лавҳа ҳам намойиш этилди.

Алишер Навоий ўз асарларида ёшларни тарихни билишга, Ватанга садоқатли, фидойи бўлишга, жасорат кўрсатишга чорлайди.

Шу боисдан мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Навоийнинг барча асарларида ҳаёт, адолат ва ҳақиқат улуғланади, ҳалол меҳнат, ақл ва билим билан бахт топиш қадрланади.

Тошкент шаҳри бўйлаб шоир таваллудига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

 

9.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг