Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1134
Бугун улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг 581 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Сўнгги йилларда шоирнинг серқирра ижодини ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида давлатимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тошкент вилояти божхона бошқармасида ҳам ҳар йили буюк шоирнинг таввалуд топган кунида, шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий тадбир ўтказилиши анъанага айланган.

Шунингдек бугун нафақат бошқарманинг ўзида ва шу билан бирга бошқарма тасаруффидаги барча постларда ҳам улуғ шоирнинг ижодига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мутафаккирнинг асарларида инсонга муҳаббат, эзгулик, тўғрилик, ҳалоллик, илм-ҳунар ўрганиш, ота-онага меҳр, устозга эҳтиром сингари олижаноб фазилатларга урғу берилган. Алишер Навоий ўз асарларида ёшларни тарихни билишга, Ватанга садоқатли, фидойи бўлишга, керак бўлганда жасорат кўрсатишга чорлаган.

 

9.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг