Тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Ховос туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Ховос туман ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда туманда жойлашган “RS Success Agro” МЧЖ ХК раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” ҳақидаги 720-сонли қонуни билан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ҳамда 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 748-сонли қонунининг мазмун-моҳияти корхона вакилларига тушунтирилди.
Учрашув якунида, “RS Success Agro” МЧЖ ХК фаолияти яқиндан ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
9.02.2022