Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари тадбиркор хузурида бўлишди
2028
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мулоқотнинг аниқ ва самарали усулларини қўллаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхона ходимлари тадбиркор хузурида бўлишди

Бунда умумий учрашувлар ва давра суҳбатларига эмас, балки ҳар бир тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш, кези келганда бевосита уларнинг корхоналарига бориб, мавжуд вазиятни жойида кўздан кечириш, божхонага доир сўнгги янгиликлардан хабардор этиш, муаммоларни эса зудлик билан жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагисида “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пост ходимлари тадбиркорлик субъектлари билан хизмат фаолиятда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича “Uztex Group” ҚК МЧЖ ташкилотига ташриф буюришди.

Учрашувда “Uztex Group” ҚК МЧЖ вакиллари фикрлари тингланди. Суҳбат давомида, товарлари ТИФ ТНнинг коди билан таснифланиши бўйича фикр алмашиб тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (70) 202-86-00 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлиги ва мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир тутилиши кафолатланиши эслатиб ўтилди.

8.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг