Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 225 млн. сўмлик 15 000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.02.2022