Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийни ҳар ким ҳар куни ўқиши керак!
955
Ўзбек халқининг улуғ мутафаккири, маърифатпарвари ва буюк шоири Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда таваллуд топган, 1501 йилнинг 3 январида вафот этган.
Навоийни ҳар ким ҳар куни ўқиши керак!

Бутун турк дунёси Алишер Навоийни «шамс ул-миллат» — миллат қуёши деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Бутун умрини туркий тил мавқейини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишлаган бобокалонимиз бу эътирофга тўла-тўкис муносиб ва ҳақлидир.

Улуғ бобомиз таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида маърифий тадбир ўтказилди. Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Халбаев, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Ш.Валиев, Ёшлар Иттифоқининг вилоят божхона бошқармаси бошланғич ташкилоти етакчиси  Ш.Ўралов ҳамда 17-умумий ўрта таълим мактабининг ижодкор, фаол ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир, бобомиз Алишер Навоий ижодидан тайёрланган ғазаллар, рубоийлар ҳамда куй-қўшиқлар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Айниқса, жажжи ўқувчи ёшларнинг чиқишлари барчада бирдек катта тассуротлар қолдириб, улуғ мутафаккир ижодининг улкан жозибасини яна бир бор ҳис эттирди.

Маърифий  тадбир сўнггида, Х.Халбаев томонидан ўқувчи ёшларга Навоийни куни ўқиш уларнинг камолотида беқиёс аҳамиятга эга эканлиги яна бир бор таъкидланиб, мактаб кутубхона фондига бадиий китоблар туҳфа этилди.

Дарҳақиқат, улуғ мутафаккир  Алишер Навоий бобомизни қанча ўргансак шунча кам, қанча ўқисак янги янги қирралари намоён бўлади.

8.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг