Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар не истарсен, ўзингдин истагил
767
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва Божхона институти ҳамкорлигида буюк мутафаккирнинг 581 йиллиги муносабати билан “Ҳар не истарсен, ўзингдин истагил” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Ҳар не истарсен, ўзингдин истагил

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади. Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти, ижодкорлари, Божхона институти офицер ва курсантлари иштирок этди. Навоийшунос ижодкорлар томонидан Навоийнинг ғазаллари ва унда кўтарилган инсонпарварлик, ватанпарварлик ғояларини талқини тўғрисида сўз бориб, Божхона институти курсантларининг ғазалхонлик чиқишлари ҳавола этилди. Ғазалларнинг бошқа тилларга таржимаси ҳам курсантлар тилидан ғоят аниқ ва равон ёдлангани диққатга сазовор.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан Божхона институти курсантларига 40 турдаги 300 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Шунингдек Давлат божхона органлари ходимлари ва курсантлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишдаги ҳамкорлиги учун бир қатор ёзувчи ва ижодкорлар Давлат божхона қўмитасининг 30 йиллиги муносабати билан “Кўкрак нишони” ва “Эсдалик қўл соат”лари билан тақдирландилар.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан Божхона институти курсантларига 40 турдаги 300 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Шунингдек Давлат божхона органлари ходимлари ва курсантлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишдаги ҳамколиги учун бир қатор ёзувчи ва ижодкорлар Давлат божхона қўмитасининг 30 йиллиги муносабати билан “Кўкрак нишони” ва “Эсдалик қўл соат”лари билан тақдирландилар.

8.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг