Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машинасидаги қинғир режа амалга ошмади
738
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Юк машинасидаги қинғир режа амалга ошмади

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик жами 24 ўрамда узунлиги 1200 метр бўлган эгилувчи пластик шланглар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро У.К бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси текширилганида, автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 20 млн. сўмлик 139 метр мато борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг