Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда божхоначилар дориларни духовкага яшириб олиб кирилишига чек қўйишди
954
Божхона тўловларидан қочишга уриниб, товарларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш учун айрим шахслар қандай устомонликларни ўйлаб топмайди дейсиз?
Навоийда божхоначилар дориларни духовкага яшириб олиб кирилишига чек қўйишди

Яқинда Навоий вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Навоий аэропортида ана шундай қинғирликлардан бири фош қилинди.

Туркиядан келтирилган курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш давомида, жўнатмалардан биридаги ошхона печи божхона ходимларининг диққатини тортди. Чунки, печнинг назорат-рентген ускунасидаги тасвирлари унинг ичида шубҳали жисмлар борлигини кўрсатди.

Шундан сўнг, ушбу печ белгиланган тартибда, синчиклаб кўздан кечирилганида, унинг ичига полиэтилен ўрамларда жами 516 та конвалютада “Janumet” номли дори воситалари моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 20 млн. 640 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, яна бир жўнатмада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, товарлар орасига яширилган 1800 конвалютада “Favimol” дори воситалари борлиги аниқланди.

Сифати кафолатланмаган мазкур дориларнинг умумий қиймати 73,8 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг