Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Cариосиё” чегара божхона постига қўшни давлатдан “Volvo” автотранспорт воситасида кириб келган хорижий фуқаро С.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг эгнидаги кийими чўнтагидан йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 200 дона “Феназепам” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, “Феназепам” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 878-сонли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган.
7.02.2022