Хусусан, жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари сўзсиз таъминланмоқда, миллий қадриятларимиз тикланмоқда, барча соҳалар ва тармоқларда барқарор ўсиш суръатлари кузатилмоқда, халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб, давлатга ҳамда эртанги кунга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда.
Албатта бу каби ўзгаришларга эришишда юртимиз бўйлаб коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш чоралари кўрилаётганлиги ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Коррупцияга қарши қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатлар қабул қилинди.
Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилган ва қарши курашишмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ходимларнинг билим савиясини ошириш, амалий ва касбий кўникмаларини шакллантириш, шахсий ҳаёти ҳамда хизмат вақтида коррупцияга йўл қўймаслик, тадбиркорларга божхонада яратилган имконият ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.02.2022