Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
260 миллион сўмлик телефонлар манзилга етмай “жиринглаб” қолди
975
Турли қинғир режалар билан божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
260 миллион сўмлик телефонлар манзилга етмай “жиринглаб” қолди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан телефонларни юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Куни кеча хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқароларда бир хил русумдаги янги уяли телефонларни олиб келиш ҳолати одатдагидан кўра кўпроқ кузатилди. Ушбу ҳолат божхоначиларда шубҳа уйғотди ва улар тезкор кузатувга олинди.

Натижада, фуқаро А.Ю. Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида олдиндан тарқатилган уяли телефонларни олиб келган фуқаролардан уларни йиғиб олиб, автомашинасига жойлаб, автотураргоҳ ҳудудини тарк этаётган вақтида қўлга олинди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 260 миллион сўмлик 20 дона “Iphone 13” телефонлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг