Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 300 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
790
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли қинғирликларни мақсад қилган шахслар фаолиятига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Салкам 300 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолатни фош этишди.

Унга кўра, хориждан юртимизга кириб келган канцелярия товарлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, товарлар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати  297,4 млн. сўмлик, 8246 квадрат метр матолар, 55 000 дона пеноматериалдан тайёрланган листлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг