Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу туманнинг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 130 миллион сўмлик 2929 дона тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.02.2022