Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тутамай ўчди! Божхоначилар “Ласетти” ўриндиқлари остига салкам 90 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари яширилганини фош қилишди
919
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Тутамай ўчди! Божхоначилар “Ласетти” ўриндиқлари остига салкам 90 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари яширилганини фош қилишди

Жумладан, Тошкент божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Бектемир туманида қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Дастлабки тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт васитасининг ўриндиқ ва тўшамалар, орқа ойна остида, юкхонаси ва бошқа қисмларига 3 минг қути тамаки маҳсулотлари моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 60 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур туманда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ҳам яна бир “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг орқа ўриндиқлари остига ва юкхонасига қиймати 29,8 млн. сўмлик 1990 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани маьлум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг