Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 1 тонна миснинг “миси” чиқди
1017
Рангли металл парчаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Салкам 1 тонна миснинг “миси” чиқди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг юкхонасида таҳминий қиймати 47,5 млн сўмлик 950 кг. мис рангли метали борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

6.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг