Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3,7 млрд. сўмлик мато, 1.8 млрд. сўмлик дастурхон: Пойтахт божхоначилари яна қандай товарларни тўхтатиб қолишди?
983
Товар-моддий бойликларнинг юртимиз божхона чегаралари орқали юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан мунтазам кураш олиб борилмоқда.
 3,7 млрд. сўмлик мато, 1.8 млрд. сўмлик дастурхон: Пойтахт божхоначилари яна қандай товарларни тўхтатиб қолишди?

Хусусан, пойтахтимизнинг “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан контейнердаги хориждан келтирилган газламаларнинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвирлари билан  ҳужжатлардаги маълумотлар тафовут  аниқланди.

Шундан сўнг ушбу товарлар божхона кўригидан ўтказилганида,  шубҳалар ўринли бўлиб чиқди. Яъни, юклар орасидаги 3,7 млрд. сўмлик 5 турдаги қарийб 427 минг квадрат метр матолар юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган  фош бўлди.

Навбатдаги ҳолатда эса, хориждан маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юк контейнерида келтирилган  велосипед эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада эса 503 млн. сўмлик 2 турдаги 19 минг 150 дона велосипед эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда кўрсатилмагани маълум бўлди.

Навбатдаги ҳолат ҳам велосипед билан боғлиқ. “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган божхона қонун бузилиши ҳолатида  8000 дона велосипед камералари юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлгиги, 4000 дона велосипед насослари эса ҳужжатларда умуман кўрсатилмагани фош бўлди.

Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда божхона ходимлари  дастурхонларни ҳужжатларда шунчаки плёнка тарзида олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди. Мазкур дастурхонларнинг умумий қиймати эса 1,8 млрд.сўмдан ошмоқда.

Шу каби ҳолат Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк-булоқ” ташқи  иқтисодий фаолият божхона постида ҳам аниқланди.

Хориждан келтирилган томчилаб суғориш учун хом ашё ишлаб чиқариш линиясини божхона кўригидан ўтказиш давомида қиймати 140 млн. сўмлик, салкам 4 тонна томчилаб суғориш тизимлари учун пластик парчалар божхона юк декларациясида ва юк хужжатларида кўрсатилмагани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

6.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг