Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Поп туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 300 млн. сўмлик, чилим учун мўлжалланган 598 кг. тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.02.2022