Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонми ёки дорихона? Янгиқўрғонда хонадонда 128 млн.сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди
751
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хонадонми ёки дорихона?  Янгиқўрғонда хонадонда 128 млн.сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ичики ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида ушбу туманда яшовчи фуқаро М.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 128 млн. сўмлик 14 минг 140 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг