Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди.
Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев очиб бериб, шоирнинг илм-маърифат ҳамда жаҳон адабиёти дурдонасига қўшган ҳиссаси тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, кечада Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зубайдулла Ибрагимов, Самарқанд давлат университети доктаранти Бектош Жуманов ва Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Аброр Шахласовлар маърузалари билан иштирок этишди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри Фарид Расулов Алишер Навоий сиймосида гавдаланиб, шоирнинг ғазал ва рубоийларидан айтиб берди. Шундан сўнг божхоначилар ҳам Навоий бобомизнинг ижодларидан парчалар ўқиб беришди.
Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан тадбирнинг фаол иштирокчиларига китоблар совға қилинди.
5.02.2022