Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи тадбиркор ҳузурида: Жиззах божхонаси раҳбари Агрологистика комплексининг қурилиш лойиҳаси билан танишди
1176
Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Агрологистика комплексининг қурилиш лойиҳаси билан танишди.
Божхоначи тадбиркор ҳузурида: Жиззах божхонаси раҳбари Агрологистика комплексининг қурилиш лойиҳаси билан танишди

Шу кунларда, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида қиймати 57,7 млн. долларга тенг замонавий агрологистика комплексини барпо этиш юзасидан йирик Ўзбекистон-Россия инвестициявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу комплекснинг барпо этилиш жараёни билан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида мазкур комплексда қурилаётган ташқи иқтисодий фаолият божхона пости билан танишиш билан бирга, келгусида бу ерда экспорт-импорт жараёнларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам таклифлар билдирилди.

Бошқарма бошлиғи мазкур лойиҳа билан танишар экан, бугунги кунда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳеч қандай муаммоларсиз, тезкорлик билан расмийлаштирилишини, қолаверса, божхона органлари томонидан экспортёр корхоналар ҳамиша қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг