Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мазкур йўналишда қатор қонунбузарлик ҳолатларига чек қўйилмоқда.
“Олот” чегара божхона постида хорижий давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаларидан бирининг “Хавфни бошқариш” тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилгани бежиз эмас экан.
Мазкур транспортга ортилган юклар ва унга тегишли ҳужжатларни кўздан кечириш давомида 2140 дона LED лампалари ҳужжатларда кўрсатилмагани фош бўлди. Уларнинг умумий қиймати эса 340 млн. сўмни ташкил қилмоқда. борлиги аниқланди.
Мазкур постда божхона кўригидан ўтказилган яна бир юк автотранспорт воситасига эса ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча 1,3 минг кв. метр ўлчамдаги МДФ маҳсулотлари ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 411 млн. сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.02.2022