Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди
1084
Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Бухорода Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Буюк мутафаккир мероси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда  Турон Халқаро ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Р. Махмудов маъруза қилиб, йиғилганларга Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, бой илмий мероси ҳақида муҳим маълумотларни етказди.

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мутафаккирнинг асарларида инсонга муҳаббат, эзгулик, тўғрилик, ҳалоллик, илм-ҳунар ўрганиш, ота-онага меҳр, катталарга айниқса, устозга эҳтиром сингари олижаноб фазилатлар талқин этилади.

Алишер Навоий ўз асарларида ёшларни тарихни билишга, Ватанга садоқатли, фидойи бўлишга, керак бўлганда жасорат кўрсатишга чорлайди.

Маълумки, Навоий нафақат улуғ шоир, балки давлат арбоби, мамлакат тараққиётига фаол таъсир кўрсатган шахсдир. У қарийб ўттиз йилдан ортиқ умрини давлат бошқарувига сарфлади, яъни султон Ҳусайн Бойқаронинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида фаолият юритди.

Навоийнинг ҳаёти Хуросоннинг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Шоирнинг барча асарларида ҳаёт, адолат ва ҳақиқат улуғланади, ҳалол меҳнат, ақл ва билим билан бахт топиш қадрланади. Шу боисдан мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Вилоят бўйлаб шоир таваллудига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг