Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Хонқа туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс ўтирган “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, шубҳа остидаги шахс кўздан кечирилди. Натижада унинг ёнида 4 дона гугурт қутисида 25,25 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Урганч шаҳрида Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аввалдан кузатувга олинган шахс тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, унинг ёнида қоғозга 2 дона ўрамда салкам 3 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасига борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
5.02.2022