Аммо, мазкур меъёрдан қониқмаган айрим шахслар нақд хорижий валюталарни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш учун турли найрангларга қўл уришмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорти” чегара божхона постида ана шундай қинғир ҳаракатлардан бири фош қилинди.
Қўшни давлатга парвози олдидан божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг безвоталаниши божхона ходимларининг диққатини тортди.
Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, кийимлари остида белига махсус тиббий белбоғ боғлаб олгани маълум бўлди. Белбоғга эса чўнтаклар тикилган бўлиб, ушбу чўнтакларда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 22 минг 900 АҚШ доллари яширилгани фош бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди.
5.02.2022