Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” ТИФ божхона постида қатор божхона қонунбузилиши ҳолатлари фош этилди
689
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида қатор божхона қонунбузилиши ҳолатлари фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган “фильтр” товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 112,8 млн. сўмлик 66 дона юк автомобиллари учун мўлжалланган фильтрлар ҳамда 1440 дона автомобиль учун сигналлар борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса хориждан келтирилган уй қурилиш жиҳозлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Қарангки, кўрик жараёнида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 35,6 млн. сўмлик 10 турдаги хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг