Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган ва Қашқадарёда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
692
Божхона органлари томонидан махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларни олдини олишга қаратилган қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманган ва Қашқадарёда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Поп туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк машинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинанинг юкхонасида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 50 миллион сўмлик 5000 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А. Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, унинг юкхонасидан хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 12 миллион сўмлик, жами 400 қути тамаки маҳсулотларини қонунга зид равишда олиб кетилаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг