Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол қўшимчаларнинг яширин айланмаси фош этилди
715
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Биологик фаол қўшимчаларнинг яширин айланмаси фош этилди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Т.И. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 32 миллион 200 минг сўмлик 161 қути биологик фаол қўшимчалар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро Х.И.га тегишли қути ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, қути ичида келгусида сотишга мўлжалланган 11 миллион 300 минг сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.И. дастлабки қиймати 22 миллион 500 минг сўмлик жами 50 дона биологик фаол қўшимчаларни қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда аниқланган ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг