Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар ва парфюмерия воситалари тўхтатиб қолинди
680
Республикамизга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради. Гарчи дори воситаси ҳисобланмаса-да, бу турдаги маҳсулотларнинг ҳам сифати кафолатланган бўлиши шарт.
 Хоразмда сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар ва парфюмерия воситалари тўхтатиб қолинди

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро А.Г. божхона назоратидан ўтишида “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахс ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганида унинг юклари орасида умумий қиймати 41 670 000 сўмлик жами 46 қути биологик актив қўшимчалар ҳамда 7 хил турдаги парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг