Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда товарларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
801
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманганда товарларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида туман марказида фуқаро О.Қ. бошқарувидаги “Ford” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари ортига яширилган хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 130 миллион сўмлик 32 тўпларда 3897 метр матолар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда ушбу туманда яшовчи фуқаро И.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 60 миллион сўмлик музлатгич ва чангютгич маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг