Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги қинғирлик фош бўлди
682
Товар-моддий бойликларни почта ва курьерлик жўнатмалари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қонунбузарлик божхоначилар томонидан фош қилинди.
Жўнатмалардаги қинғирлик фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, “Янгийўл” ТИФ божхона постига хорижий мамлакатдан юборилган жўнатмалар божхона кўригидан ўтказилганида, жўнатмалар орасида йўл юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 122 800 000 сўмлик жами 1 228 жуфт оёқ кийимлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий аэропорти” чегара божхона постига хорижий авиарейс билан келтирилган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида, 4 та ҳолатда қиймати 121 млн. сўмдан зиёд бўлган кийим-кечаклар, чойшаблар ва сумкалар божхона назоратидан яширилгани ва ҳужжатларда кўрсатилмагани фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг