Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати фош этилди.
Хусусан, Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.У.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашинада 125 миллион сўмлик 4810 дона “Конвулекс 500мг” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари мавжуд эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.02.2022