Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Йўталдори”ми ё “кўкнори”? — божхоначилар навбатдаги қаллобликни фош этишди
1837
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек, контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган уринишлар бартараф этилмоқда.
“Йўталдори”ми ё “кўкнори”? — божхоначилар навбатдаги қаллобликни фош этишди

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолати ҳам шулар жумласидандир.

Божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган З.М. исмли шахс божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли қўл сумкаси ичидаги 2 дона “Соugh” бренд номи туширилган қутилар божхона ходимларини эътиборини тортган. Оғзаки сўров жараёнида фуқаро З.М. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилган. Бироқ, божхона ходимлари ушбу қутиларни очиб кўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи “кўкнори” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, юртимизга кириб келиши мумкин бўлган заҳри қотилни йўли тўсилган.

Фуқаро З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолатда эса, мазкур чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган 3503-сонли юк поезди таркибидаги вагон конструкциясининг хуфия жойига устомонлик билан яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинган.

Давлат боржхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг