Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари юртимизга олиб кирилган телевизорларнинг қонунга хилоф реализациясини олдини олиш ва фош этиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Д.Ж. бошқарувидаги “Тошкент-Хоразм” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” русумли юк транспорт воситаси вилоятнинг Дўстлик тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Ушбу жараёнда эса, автоулов юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, тегишли қонун талабларига кўра маркировкаланмаган, умумий қиймати 316 миллион сўмлик, жами 76 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ҳам вилоят Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда катта миқдордаги телевизорларнинг юртимизга айланма йўллар орқали кириб келишини олдини олишди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “Лоғон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олиниб, Фарғона шаҳрида жойлашган фуқаро Г.Д.нинг яшаш хонадонига кирган вақтида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 2 турдаги жами 27 дона телевизорлар борлиги аниқланди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан мазкур хонадон ҳам кўздан кечирилганида, у ерда ҳам ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги, жами 43 дона телевизорлар сақланаётганлиги маълум бўлди.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда “Водил-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, мазкур автомашина салони ва юкхонасида ҳам хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 41,3 миллион сўмлик 2 турдаги, жами 15 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Мавзуга оид навбатдаги ҳолат вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида ўтказилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро Э.З. ва И.Х.ларга тегишли бўлган хонадонлар белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, у ерда ҳам юқоридаги ҳолатларга ўхшаш ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 47,7 миллион сўмлик жами 34 дона телевизорлар сақланаётгани ошкор бўлди.
Умумий ҳисобда, Фарғона вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида дастлабки қиймати 232,3 миллион сўмлик, жами 119 дона телевизорларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва сақланишига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.02.2022