Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан муносабат билдиради
3628
Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Андижон вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан муносабат билдиради

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 11 январдаги баёнига мувофиқ, Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасида жойлашган автомобиль ўтказиш пунктларидан ўтувчи Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, ушбу фуқаролар коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширилиши талаб этилмайди.

Агарда Ўзбекистон Республикасига киришда ПЗР тест натижаси бўйича маълумотнома мавжуд бўлмаса ёки маълумотноманинг муддати эскирган бўлсагина чегара ўтказиш пунктида коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест олинади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 январга қадар чегара худудлар орқали харакатланаётган фуқаролардан COVID-19 тест синовлари олиш жараёни бир неча ташкилотлар томонидан турли усулларда ташкил этилган. Тест синовлари учун ундириладиган тўловлар ҳам турлича белгиланиб, ўртача 100 - 200 минг cўмни ташкил қилган.

Фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида экспресс-антиген тест топширганлик учун сумма миқдори камайтирилди. Бу сумма эса ҳозирги кунда 54 000 сўмни ташкил этади.

Бунда чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқаролардан короновирусга экспресс тестлар олинганда, талабаларга 50 % лик чегирма берилмоқда. I ва II гурух ногиронлиги бўлган шахслар бепул тестдан ўтказилмоқда. Шунингдек, 2 ёшга тўлмаган болалардан тест олинмасдан божхона чегараси орқали харкатланишларига рухсат берилмоқда.

Фуқароларни ижтимоий жихатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз вақтида даволанишларини таъминлаш мақсадида, экспресс-антиген тест натижаси мусбат бўлган (яъни касалланган) шахсларга коронавирус инфекциясига қарши қўлланиладиган барча зарур дори воситаларини ўз ичига олган “COVID-19” қутилари бепул тақдим этилади.

Унутманг! Сизнинг бефарқлигингиз яқинларингиз соғлигини хавф остида қолдириши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси Андижон вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

 

 

4.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг