Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкентда янги деб олиб кирилган ускуналар 41 йил аввал ишлаб чиқарилгани фош бўлди.
808
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Тошкентда янги деб олиб кирилган ускуналар 41 йил аввал ишлаб чиқарилгани фош бўлди.

Товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши курашиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан қатор ҳолатлар фош этилди.

Жумладан, божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган ускуналар ишлаб чиқариш учун силиндирсимон силлиқлаш машинаси божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги ҳамда ўтказилган текширувлар юк ҳужжатларида “2019” йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган ускуна аслида ундаи ёрлиқда “1981” йилда ишлаб чиқарилганлиги, шунингдек, унинг устки қисмидаги муқаддам фойдаланишда бўлганлигини билдирувчи занг, коррозия, қайта бўялганлигик белгилари мавжудлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1 млрд. 257 млн.сўмлик ускунага 150 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Божхона постида фош этилган навбатдаги ҳолатда 14 дона трансформатор”лар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада қиймати 213,6 млн. сўмни ташкил этувчи трансформаторларнинг ёрлиқларида 2020 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган бўлсада, аслида эски эканлиги яъни Собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқарилганлиги фош бўлди.

Шунга ўхшаш навбатдаги ҳолатда эса хориждан келтирилган 5 дона трансформаторлар божхона кўригидан ўтказилди.

Қарангки, ҳужжатларда “2020” йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган ушбу трансформаторлар ҳам эски бўлиб чиқди.

Ундаги кранларнинг уланмаганлиги, қопқоқларида пломбаларнинг мавжуд эмаслиги, резина қистирмаларида ёриқлар мавжудлиги, шунингдек уларнинг паспорт ёрлиқларида техник кўрсаткичлари мавжуд эмаслиги ҳам буни кўрсатиб турибди.

Амалдаги тартибларга кўра,  2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг