Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
Шу жумладан, божхона органлари фаолиятида ҳам мурожаатлар билан ишлашга ҳамда аҳолига имкон қадар кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.
Биргина, Бухоро вилояти божхона бошқармаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 142 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 40 та оғзаки, 34 та ёзма шаклда ҳамда 68 та электрон виртуал мурожаатлар қайд этилган.
Жами 142 та мурожаатларнинг 135 таси ариза, 6 та шикоят ва 1 таси таклиф тарзидаги мурожаатлар ташкил этади.
Мурожаатларнинг 64 тасини жисмоний ва 78 тасини юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳиссасига тўғри келади.
Келиб тушган барча мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқилиб, кўтарилган масалаларни ўз ечимини топиши бўйича амалий чоралар кўрилган.
Юқоридаги рақамлар таҳлилидан ҳам кўриниб турибдики, мурожаатларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаган ва имкон қадар ижобий ҳал этилган.
Бу борада божхона соҳасида оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-61-00, (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугун божхона органлари фаолиятида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигининг оширилиши ва бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида кўплаб фуқароларнинг муаммолари бартараф этилиб, юқори иш самарадорлигига эришилмоқда.
4.02.2022